Новости ВВТИ

 

9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” ғояси остида тантанали байрам бўлиб ўтди.

21.05.2018 Халқимиз қадим-қадимдан ўтган авлодларни муносиб хотирлаб келган. Мустақиллик йилларида халқимизнинг тарихий хотирасини тиклаш бўйича бевосита Юртбошимиз раҳбарлигида асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.  Ҳеч шубҳасиз Ўзбекистонда 9 майни “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилиниши аждодларимиз хотираси ва мард боболаримиз, бардошли оналаримизни қадрлаш, эъзозлашнинг ёрқин намунаси бўлди.
“Хотира ва қадрлаш куни” ўз моҳияти билан бошқа байрам ва анъаналаримиздан фарқ қилади. Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, кекса отахону онахонларни эъзозлашга даъват этадиган байрам. Ушбу улуғ кун муносабати билан барча ҳарбий таълим муассасаларида, жумладан, Олий ҳарбий божхона институтида ҳам мардлик, бурч ва садоқат тимсоли бўлмиш  “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” ғояси остида тантанали байрам бўлиб ўтди.
    Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қурбонларини, оламдан ўтган аждодларни, божхона сарҳадларини мардона қўриқлаш йўлида фидойи бўлган ва Ватан учун курашда ҳалок бўлганларнинг хотирасини ҳурматлаш мақсадида институт тингловчилари ва бир гуруҳ офицерлари томонидан сермазмун байрам дастури тайёрланиб утказилди.
Байрамга миллий божхона тизимининг тамал тошини қўйган ва унинг олтин даврини бошлаб берган генерал Комилов Ўткир Толипович, божхона тизимида салкам 40 йил хизмат қилган ва араб давлатларининг озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган Арипов Саидазим Арипович, қўшни Афғонистон халқининг тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган инсон, институт фахрийлари уюшмасининг раиси  Муйдинжон Аҳмедов ҳамда институтда узоқ йиллар давомида божхоначи кадрларни тайёрлашда ўз хизматини аямаган ва Афғонистон Республикасида  байналмилал бурчини адо этган фахрийлардан бири Алиджанов Бахром Ғаниевичлар ташриф буюрдилар.
Божхоначи касби  шарафли ва айни пайтда масъулиятли касб ҳисобланади. Ватанимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, чегараларимиз орқали турли тақиқланган товарларнинг олиб ўтилишини олдини олиш бўйича масъулиятли вазифаларни бажариш чоғида вафот этган 11 нафар божхоначилар: Саидакбар Нажимов, Равшан Қодиров, Бурхон Қўчқоров, Қўлдошали Рўзибоев, Ботир Давлатов, Тўхтамиш Холлиев, Саидаҳмад Тошхўжаев, Алишер Ҳаққулов, Ойбек Қоматов, Амангелди Кодыров, Шуҳрат Иноятовларнинг хотирасига бағишланган тингловчилар томонидан шерлар ўқилди.
Тадбиримизда иштирок этадиган тингловлар ўз ижодий истеъдодларини ва ҳарбий жанговорлик машқ намуналарини намойиш этиб барчани дилини хушнуд этиш ниятидалар.
Шунингдек, байрамда Миллий кинология маркази ходимлари ҳам ташриф буюриб, улар томонидан хизмат итлари ёрдамида бажариладиган машқлар намойиш этилди.
Тадбирга кўтарин кайфиятда якун ясалди.

Возврат к списку

 
Национальный кинологический центр Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан
O`zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo`mitasi Milliy kinologiya markazi                                                          
Manzilimiz:
100071, Toshkent shahar,Shayxontohur tumani, Qozirоbod 2-tor ko`chasi, 118 uy

(Tel.) (+99871) 245-59-86 (Faks.) (+99871) 227-46-56