Tanlovlar

 

Барча юридик ва жисмоний шахслар диққатига

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 12-моддаси 2-қисмига мувофиқ, божхона йиғимлари мажбурий тўловлар туркумига киритилган.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати берганлик учун (150 еврога тенг миқдорда) ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун (100 еврога тенг миқдорда) йиғимлар ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги 204-сонли қарори билан тасдиқланган.

Юқоридагиларга асосан, кўрсатиб ўтилган йиғимлар божхона йиғимлари ҳисобланади ва мажбурий тўловлар туркумига киритилган.

Йиғимларни ўтказиш учун Олий ҳарбий божхона институтига Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигида шахсий ҳисоб рақами очилган.

Йиғимларни ўтказиш учун қуйидаги банк реквизитларини маълум қиламиз:

Олувчи – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг СТИР (ИНН) рақами – 201122919

Олувчининг ҳисоб рақами (р/с) – 23402000300100001010

Олувчининг банки – Марказий банкнинг Тошкент шахар бош бошкармаси Ҳисоб-китоб касса маркази;

Олувчининг банк коди – 00014.

Йиғимларни тўлаш бўйича банкка тақдим қилинадиган тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” бўлимига қуйидаги маълумотлар киритилади:

ШХР№ 401 410 860 262 777 950 100 182 001  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 й.даги 204-сонли қарорига мувофиқ божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати берганлик учун йиғим 150 еврога тенг миқдорда, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун йиғим 100 еврога тенг миқдорда ўтказилмоқда. ОХБИ 204629995

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 53-моддасининг 1-қисмига мувофиқ:

- банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини ушбу Кодексда белгиланган тартибда бажариши шарт;

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 53-моддасининг 4-қисмига мувофиқ:

- солиқ тўловчининг ҳисобварағида пул маблағлари бўлган тақдирда, банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ўтказиш тўлов топшириқномаларини бажаришни кечиктиришга ҳақли эмас.

Юқоридагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, Олий ҳарбий божхона институти божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга малака аттестати бериш ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш бўйича шартнома имзоламайди, йиғимларни тўлаш учун счёт-фактуралар расмийлаштирилмайди. Йиғимлар миқдори тўловчилар томонидан белгиланган ставкаларга қараб мустақил равишда ҳисоблаб чиқилади ва тўлов топшириқномаси асосида пул ўтказиш йўли билан юқорида кўрсатилган тартибда тўланади.

Йиғим суммаларини тўлаш бўйича мулоқот учун телефон рақами:

(+998 71) (8 371) 235 -60-32

 
Национальный кинологический центр Государственного таможенного комитета Республики Узбекистан
O`zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo`mitasi Milliy kinologiya markazi                                                          
Manzilimiz:
100071, Toshkent shahar,Shayxontohur tumani, Qozirоbod 2-tor ko`chasi, 118 uy

(Tel.) (+99871) 245-59-86 (Faks.) (+99871) 227-46-56